АББОС (а.)- қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади.

АБДУЛАЗИЗ (а.) — иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛАЗИМ (а.) — буюк Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛВАЛИ (а.) — дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛВАҲҲОБ (а.)- барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛВОҲИД (а.)- битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЖАББОР (а.) — бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЖАЛИЛ (а.)- барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЛАТИФ (а.)- лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛАҲАД (а.)- якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛКАРИМ (а.)- карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЛОҲ (а.)- Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛМАЛИК (а.)- подшоҳ Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛФАТТОҲ (а.) — раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛХОЛИҚ (а.)- яратувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҚАҲҲОР (а.)- барчани бўйсўндирувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҚОДИР (а.)- ҳамма нарсага қодир бўлган, куч қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҒАФУР (а.) — бандаларинннг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҒАФФОР (а.) — бандаларининг хато ва гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҒАНИ (а.)- ҳеч нарсага эҳгиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАЙ (а.)- абадий тирик Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАМИД (а.)- ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақговга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАКИМ (а.) — ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАФИЗ (а.)- ўз панохдда сақловчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАЗЗОҚ (а.) — барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАУФ (а.)- ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАШИД (а.)- барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бавдаси.

АБДУРРАҲИЙМ (а.) — раҳмли Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАҲМОН (а.) — ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси.

АБДУССАМАД (а.)- ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси.

АБРОР (а.)- покиза, яхши хулқ-атвор эгаси.

АДОЛАТ (а.) — одиллик.

АЗАМАТ (а.)- улуғ, қудратли.

АКБАР (а.)- буюк, улур.

АКМАЛ (а.) — энг етук, энг мукаммал.

АКРАМ (а.)- карамли, сахий

АЛИ (а.)- олий, энг юксак.

АЛИШЕР (а.-ф.т.)- шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин.

АМИР (а.)- ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи.

АНБАР (а.) — ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли.

АНВАР (а.)- нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола.

АРСЛОН (а.)- шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин.

АСАД (а.) — Шер. Асад ойида туғилган бола ёки Шердек кудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин.

АСАДУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси.

АСАЛ (а.) — асалдек ширин, севимли қиз.

АСОМИДДИН (а.)- диннинг кўмаги, ёрдами, мадади.

АЪЗАМ (а.)- энг буюк.

АҲМАД (а.) — Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ.

АҲРОР (а.)- меҳру мурувватли, мархаматли.

 

 

***

 

Б

 

БАДРИДДИН (а.) — диннинг тўлин ойи.

БАРНО (ф.т.) — келишган, чиройли.

БАСАНДА (ф.т.) — оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган.

БАХТИЁР (ф.т.) — бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин.

БАҲОДИР (ф.т.) — ботир, куч-қудратли.

БАҲОР (ф.т.) — баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.

БАҲРИДДИН (а.) — диннинг нури, шуьласи.

БАҲРОМ (ф.т.) — Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган.

БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) — беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.

БЕКМУРОД (ўзб-а.) — беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу мақсадига етсин.

БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) — Аллоҳ бизга ўғил ато килиб, орзу мақсадимизга етказди еки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин.

БЕҲЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола.

БЕҲРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда туғилган бола.

БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) — хол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз.

БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам

БОБУР (ўзб.)- йўлбарс.

БОЗОР (ф.т.) — бозор куни туғилган бола.

БОЙМУРОД(ўзб-а.) — бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин.

БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.)- эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

БОТИР(ўзб-мўг.) — мард, паҳлавон, довюрак, жасур.

БЎРИ (ўзб.)- туғилганда тиши мавжуд бўлған бола.

 

В

 

ВАФО (а.) — вафоли, садоқатли, содиқ.

ВОСИЛ (а.) — висолга етишган.

 

Г

 

ГАВҲАР (ф.т.) — гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз.

ГАВҲАРШОД(ф.т.) — гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.

ГУЛАНДОМ (ф.т.) — гулбадан, нозик, гўзал қиз.

ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) — гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз.

ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) — ҳусни жамоли гуддек зебо қиз.

ГУЛЖАҲОН (ф.т.)- жаҳоннинг гулдек гўзал кизи.

ГУЛНОЗ (ф.т.) — гулдек нозик ва нозли гўзал киз.

ГУЛРУҲ (ф.т.) — юзи гулдек гўзал қиз.

ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) — гулюзли, чиройли қиз.

ГУЛШАН (ф.т.) — ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.

ГУЛШОД (ф.т.) — гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам

ГЎЗАЛ (ўзб.) — зебо, сулув, чиройли

 

Д

 

ДАВЛАТ (а.) — давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин.

ДАВРОН (а.) — даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин.

ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) — кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз.

ДИЛБАР (ф.т.) — кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.

ДИЛМУРОД (ф.т-а.) — дилдаги муродга, орзуга етказган бола.

ДИЛНАВОЗ (ф.т.) — дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз.

ДИЛНОЗ (ф.т.) — нозик қалб соҳиби.

ДИЛОВАР (ф.т.) — жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли.

ДИЛОРО (ф.т.) — кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз.

ДИЛОРОМ (ф.т.) — дилга ором берувчи, кўнгилга таскин

ва ҳузур-халоват бахш этувчи.

ДИЛРАБО (ф.т.) — кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз.

ДИЛШОД (ф.т.) — дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.

ДУРДОНА (а-ф.т.) — инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.

 

Е

 

ЕТИМ (а.) — якка, ягона, танҳо, ёлғиз.

 

Ё

 

ЁДГОР (ф.т.) — агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм берилади.

ЁРҚИНОЙ (Узб.) — келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз.

ЁҚУБ (қад.яҳ.) — изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур.

ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) — ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.

 

Ж

 

ЖАВЛОН (а.) — чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи.

ЖАЛОЛ (а.) — улуғ, буюк, кўркам.

ЖАЛОЛИДДИН (а) — диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намояндаси.

ЖАМОЛ (а.) — чиройли, кўркам бола.

ЖАМШИД (ф.т.) — буюк, қудратли.

ЖАСУР (а.) — довюрак, қурқмас, жасоратли.

ЖАҲОНГИР (ф.т.) — жаҳонни забт этувчи, фотиҳ.

ЖУМА (а.) — жума куни туғилган бола.

ЖУМАГУЛ (а.ф.) -жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз.

ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.)- Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) — жума куни берилтан туҳфа.

ЖЎРА (ф.т.) — дўст, ўртоқ, ҳамдам.

 

З

 

ЗАЙНАБ (а.) — келишган, хушқомат, сулув қиз.

ЗАЙНИДДИН (а.) — дининг безаги, чиройи, кўрки.

ЗАРИНА (ф.т.) — зарли, чиройли қиз.

ЗАРИФ (а.) — беғубор, покиза, нозик таъб, ўгкир ақл соҳиби.

ЗАРИФА (а.) — иффатлн, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз.

ЗАФАР (а.) — толиб, саодатманд.

ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) — аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси.

ЗЕБО (ф.т.) — гўзал, сулув, чиройли қиз.

ЗИЁ (а.) — нурли, толеи порлоқ бола.

ЗИЙНАТ (а.) — зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз.

ЗОЙИР (а.) — зиёратчи.

ЗОКИР (а.) — Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи.

ЗУБАЙДА (а.) — аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси.

ЗУЛФИЯ (ф.т.) — жингалак сочли, сулув қиз.

ЗУЛХУМОР (а.) — интиқ бўлиб кўпдан кугилтан қиз.

ЗУМРАД (ф.т.) — зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз.

ЗУҲРО (а.) — Зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.

 

И

 

ИБОДАТ (а.) — тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз.

ИБОДУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг бандалари, қуллари.

ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) — халқларнинг отаси.

ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин.

ИЛҲОМ (а.) — руҳий кўгаринкилик, руҳланиш, авжланиш.

ИМОМ (а.) — олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо.

ИНТИЗОР (а.) — интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз.

ИРОДА (а.) — Худонинг иродаси билан дунёга келтан қиз.

ИСКАНДАР (юн.) — қўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори, бошлиш.

ИСЛОМ (а.) — бўйсунувчи, итоаткор, художой.

ИСМОИЛ (қад.яҳ.) — Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола.

ИСРОИЛ (қад.яҳ.) — Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи.

ИХТИЁР (а.) — ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод.

ИҚБОЛ (а.) — бахту саодат, ёрур келажак, ҳаёт.

 

Й

 

ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) — ҳамроҳ.

 

К

 

КАМОЛ (а.) — етук.

КАМОЛИДДИН (а.) — диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси.

КОМИЛ (а.) — етук, мукаммал.

КАМОЛА (а.) — етук, баркамол қиз.

КОМРОН (ф.т.) — мақсадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлоқ.

КУМУШ (ўзб.) — кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.

 

Л

 

ЛАЙЛИ (а.) — тун қизи, тунда туғилган қиз.

ЛАТИФА (а.) — меҳрибон, мулойим қиз.

ЛАТОФАТ (а.) — латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз.

ЛОБАР (а-) — чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш қиз.

ЛОЛА (ф.т.) — лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал

ЛУТФИЯ (а.) — мурувватли, меҳрли, сулув қиз.

ЛУТФУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.

 

М

 

МАВЖУДА (а.) — яратилган, бор, барҳаёт.

МАВЛУДА (а.) — хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз.

МАДИНА (а.) — бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган.

МАЛИКА (а.) — малика еки шоҳ авлодидан бўлган аёл.

МАЛОҲАТ (а.) — кўркам, гўзал, малоҳатли қиз.

МАСТУРА (а) — пардали, иффатли, покиза қиз.

МАТЛУБА (а.) — илтижо қилиб сўраб олинган қиз.

МАФТУНА (а.) — мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз.

МАҲБУБА (а.) — севилган, суюкли, дилбар қиз.

МАҲЛИЁ (а.) — ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз.

МАҲМУД (а.) — мақталган, мақговга лойиқ.

МЕҲРИНИСО — аёлларнинг қуёши.

МИРЗА (ф.т.) — саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин.

МОҲИГУЛ (ф.т.) — ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал қиз.

МОҲИДИЛ (ф.т.) — кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув қиз.

МОҲИНУР (ф.т-а.) — ой нуридек покиза, сулув қиз.

МОҲИРА (а.) — маҳоратли, пишиқ қиз.

МУАЗЗАМ (а.) — азим, улуғ, буюк.

МУАТТАР (а.) — хушбўй хид таратувчи.

МУБОРАК (а.) — қутлуғ, саодатли.

МУЗАФФАР (а.) — зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, голиб.

МУНАВВАР (а.) — нурли, чароғон, ёруғ.

МУНИРА (а.) — нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) — дўст, ҳамдам.

МУРОД (а.) — улгайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола.

МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор.

МУСУЛМОН (а.) — Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художой.

МУХТОР (а.) — танланган, сайланган, эркин, озод.

МУШАРРАФ (а.) — шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган.

МУЯССАР (а.) — Аллоҳ етказган, муяссар қилған фарзанд.

МУҚАДДАМ (а.) — биринчи фарзанд.

МУҚАДДАС (а.) — қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.

МУҲАММАД (а.) — мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.

МУҲАРРАМ (а-) — мухарррам ойнда дунёга келган бола.

МУҲТАРАМ (а.) -энг ҳурматли, эъзозли.

 

Н

 

НАВРЎЗ (фт.) — янги кун, янги кунда — Наврўз куни туғилган бола.

НАЖМИДДИН (а.) — диннинг юлдузи, диннинг иқболн.

НАЗАР (а.) — Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола.

НАЗИРА (а.) — авлиёлар, эшонларга назир қилинган, бағишланган қиз.

НАЗИФА (а.) — покиза.

НАЗОКАТ (а.) — нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз.

НАЗРУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳга назр қилннган, бағишланган бола.

НАМОЗ (ф.т.) — намоз вақгида туғилган бола.

НАРГИЗ (а.) — наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз.

НАРИМОН (а-ф.т.) — жасур, қўрқмас, куч-қудратлн.

НАСИБА (а.) -ризқи бугун, насибали қиз бўлсин.

НАСИМ (а.) — тонг пайти зсадшан шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табнатли, ёқимли бола.

НАСИМА (а.) — тонг шамолидек ёқнмли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатлв

НАСРИДДИН (а.) — диннинг ёрдами, кўмага.

НЕЪМАТ (а.) — ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин.

НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳвинг саховати, марҳамати, Аллоҳшнг неъмати.

НИГИНА (ф.т.) — узук, қимматбаҳо узуқдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз.

НИГОРА (ф.т.) — чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси.

НИЗОМ (а.) — тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин.

НИЗОМИДДИН (а.) — диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи.

НИЛУФАР (ҳинд.) — нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз.

НИШОН (ф.т.) — бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади.

НОДИР (а.) — ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола.

НОДИРА (а.) — тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси.

НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

НОРМУРОД (ф.т-а.) — қизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин.

НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) — қизил холли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

НОРМЎМИН (ф.т-а.) — қизил холли бола, аклли, доно, мўмин-қобил бўлсин.

НОРОЙ (ф.т-ўзб.) — қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.

НОРТОЖИ (ф.т.) — қизил холли бола.

НОРХОЛ (ф.т.) — баданида қизил хол билан туғилган қиз.

НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин.

НОСИР (а.) — ёрдам берувчи, ғолиб.

НУРББК (а-ўзб.) — беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола.

НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз.

НУРИДДИН (а.) — диннинг нури, зиёси, машъали.

НУРУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси.

НУСРАТ (а.) — ёрдам берувчи, кўмак берувчи, голиб.

НУСРАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.

 

О

 

ОБИД (а.) — Аллохга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи.

ОБИДА (а.) — Аллохга ибодат қилувчи, тақводор қиз.

ОБОД (ф.т.) — ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.

ОДИЛ (а.) — адолатли, ҳақгўй.

ОДИНА (ф.т.) — хосиятли бўлган, муборак кун ҳисоблашан жума кунида туғилган бола.

ОЗОД (ф.т.) — озод, ҳур, эркин.

ОЗОДА (ф.т.) — ҳур, эркин, покиза қиз.

ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) — беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола.

ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) — ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз.

ОЙДИН (ўзб.) — ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки хаёти нурли, иқболи порлоқ, чароюн бўлсин.

ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) — ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз.

ОЙНИСА (ўзб-а.) — аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.

ОЙША (а.) — барҳаёт яшовчи.

ОЛИМ (а.) — илм сохиби.

ОЛИМА (а.) — илмли, билимдон қиз.

ОЛИЯ (а.) — олий, улуғ, юксак мартабали.

ОЛЛОЁР (а-ф.т.) — Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, хамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин.

ОМОН (а.) — ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин.

ОМОНУЛЛОҲ (а.) -Аллоҳнинг ўзи хар қандай хавф-хатар ва офатларддн омон сақлайдиган бола.

ОРЗИГУЛ (ф.т.) — орзу қилиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо қиз.

ОРЗУ (ф.х.) — ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб кутилган бола.

ОРИФ (а.) — маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор.

ОРТИҚ (ўзб.) — баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола.

ОТАБЕК (ўзб.) — бекларнинг бошлиғи, сардори.

ОҚИЛ (а.) — ақлли, доно, зукко.

ОҚИЛА (а.) — ақлли, зукко, доно қиз.

 

П

 

ПАНЖИ (ф.т.) — одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади.

ПАРДА (ф.т.) — парда билан туғилган бола.

ПЎЛАТ (ф.т.) — пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.

 

Р

 

РАВШАН (ф.т.) — нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин.

РАЖАБ (а.) — Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.

РАМАЗОН (а.) — қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола.

РАМЗИДДИН (а.) — диннинг рамзи, тимсоли.

РАСУЛ (а.) -Аллоҳнинг элчиси.

РАЪНО (а.) — раъногуддек сулув, чиройли, пурлатофат қиз.

РАҲМАТ (а.) — меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.

РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келтан бола.

РИЗО (а.) — розилик.

РОБИЯ (а.) — оиладаги тўртинчи фарзанд.

РОЗИЯ (а.) — розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз.

РОҲАТ (а.) тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин.

РУСЛАН (ф.т.) — арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак.

РУСТАМ (паҳл.) — куч-қудратли, ботир, енгалмас, довюрак жасур, матонатли.

РУХШОНА (ф.т.) — чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув

РЎЗИ (ф.т.) — ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.

РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) — ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) — ризқли, насибали болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

РУЗИХОЛ (ф.т.) — ризқли, насибали, хол билан туғилган қиз,

 

С

 

САДОҚАТ (а.) — содиқ, садоқатли, вафодор.

САДРИДДИН (а.) — диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диншшг улуғ намояндаси.

САИД (а.) — бахт саодатли.

САИДА (а.) — омадли, бахтли, саодатли.

САЙИД (а.) — эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб.

САЙИДА (а.) — олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз.

САЙИДБЕК (а.) — аёлзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.

САЙИДМУРОД (а.) — олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин.

САЙФИДДИН (а.) — диннинг қиличи.

САЙФУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг қиличи.

САЛИМ (а.) — соғлом, соғу саломат.

САЛОМАТ (а.) — омон-эсонлик, соғу саломатлик.

САМАНДАР (а.) — ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали.

САНАМ (а.) — мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз.

САОДАТ (а.) — бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз.

САРВАР (а.) — йўлбошчи, раҳнамо.

САРВИНОЗ (ф.т.) — қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз.

САРДОР (ф.т.) — раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ.

САФАР (а.) — Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола.

САФАРАЛИ (а.) — Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин.

САФАРГУЛ (а-ф.т.) — Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз.

САЪДУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бавдаси.

СЕВАР (ўзб.) — севимли, ёқимли фарзанд.

СИРОЖ (а.).- машъал.

СИРОЖИДДИН (а.) — диннинг нури, машъали.

СОАТ (а.) — хосиятли, бахтли соатда туғилган бола.

СОБИР (а.) -;чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола.

СОБИТ (а.) — мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола.

СОДИҚ (а.) — садоқатли, вафодор.

СОЖИДА (а.) — сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз.

СОЛИҲ (а.) — покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи.

СОҲИБ (а.) — хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.

СУЛТОН (а.) — подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин.

СУЛТОНАЛИ (а.) — юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин еки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.

СУЛТОНМУРОД (а.) — юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин.

СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) — олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.

СУРАЙЁ (а.) — юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

 

Т

 

ТАБАССУМ (а.) — ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз.

ТАЛЪАТ (а.) — юз кўриниши чиройли, гўзал бола.

ТЕМИР (ўзб.) — темирдек мустаҳкам иродали бўлсин.

ТЕША (ўзб.) — тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин еки киндиш теша билан кесилган бола.

ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) — тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

ТОЖИДДИН (ф.т-а.) — дшнинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намояндаси.

ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) — хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки холли бола орзу-муродимизга эриштирди.

ТОЖИНИСО (ф.т-а.) — аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали.

ТОЛИБ (а.) — талаб қилувчи, илм изловчи.

ТОШМУРОД (ўзб-а.) — тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) — тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.

ТОҲИР (а.) — покиза, бегуноҳ.

ТУРСУН (ўзб.) — нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин.

ТУРҒУН (ўзб.) — туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин.

ТЎЛҚИН (ўзб.) — яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин.

ТЎРА (ўзб.) — юқори маргаба, мавқе эгаси, аслзода.

 

У

 

УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллохнинг кичик қули.

УЛДОНА (ўзб-ф.т.) — ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин.

УЛУРБЕК (ўзб.) — улуғ, куч-қудратлн, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.

УМАР (а.) — мангу барҳаёт яшовчи.

УМИД (ф.т.) — умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола.

УМИДА (ф.т.) — орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз

УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) — Аллоҳ етказган орзу-умид.

УСМОН (а.) — синиқчи, даволовчи, табиб.

УЧҚУН (Узб.) — ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўясин.

 

Ф

 

ФАЗИЛАТ (а.) — яхши хислатли.

ФАЗЛИДДИН (а.) — диннинг фазли, камоли.

ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллохнинг ризқу насибали, омадли бандаси.

ФАРАНГИЗ (ф.т) — нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз.

ФАРИД (а.) — якка, ягона.

ФАРИДА (а.) — якка, ягона, тенгсиз қиз.

ФАРМОН (ф.т.) — буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.

ФАРОРАТ (а.) — ҳузур-халоват, роҳат-фароғатда яшасин.

ФАРРУХ (ф.т.) — юзидан нур ёгалувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам.

ФАХРИДДИН (а.) — диннинг фахри, ғурури.

ФЕРУЗ (ф.т.) — енгилмас, юлиб.

ФЕРУЗА (ф.т.) — ғолиб, иқболи баланд зебо қиз.

ФИРУЗ (ф.т.) — саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб,

ФИРУЗА (ф.т.) — саодатли ёки фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.

ФОЗИЛ (а.) — билимдон, доно, зукко.

ФОЗИЛА (а.) — билимли, зукко қиз.

 

X

 

ХАЙРИДДИН (а.) — диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намояндаси.

ХАЙРУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.

ХАЛИЛ (а.) — севимли, азиз дўст.

ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) — беклар авлодидан бўлган холли бола.

ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) — беклар авлодидан бўлтан холли қиз.

ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) — юқори мавқега эга, баланд мартабали холли қиз.

ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) — хол билан тушлган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн.

ХОЛДОР (ф.т.) — хол билан туғилган холли бола.

ХОЛМИРЗА (ф-т.) — холли бола, билимдон, доно, ўқимишли,саводхон бўлиб етишсин.

ХОЛМУРОД (ф.т-а.) — холли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин.

ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) — холли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) — холли бўшб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин.

ХОЛТОЖИ (ф.т.) — баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола.

ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) — бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, “хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон.

ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) — хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган қиз.

ХОСИЯТ (а,) — яхши хислат ва фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд.

ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) — Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола.

ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) — Худонинг назари тушган бола.

ХУМОР (а.) — кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола.

ХУРРАМ (ф.т.) — шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

ХУРСАНД (ф.т.) — шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

ХУРШИД (ф.т.) — қуёш бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

ХУРШИДА (ф.т.) — қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли киз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

 

Ч

 

ЧАРОС (ўзб.) — кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз.

ЧОРИ (ф.т.) — оиладаги тўртинчи ўғил.

 

Ш

 

ШАБНАМ (ф.т.) — шудрингдек беғубор, покиза қиз.

ШАВКАТ (а.) — шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.

ШАМСИДЦИН (а.) — диннинг қуёши.

ШАМСИЯ (а.) — қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз.

ШАМСУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёвдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси.

ШАРБАТ (а.) — ёқимли, ширин, суюкли қиз.

ШАРИФ (а.) — шарафли, муқаддас, азиз.

ШАРИФА (а.) — азиз, қадрли, шарафли қиз.

ШАФИҚА (а.) — шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз.

ШАҲБОЗ (ф.т.) — лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин.

ШАҲИНА (ф.т.) — довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз.

ШАҲЛО (а.) — катта, қора кўзли, гўзал қиз.

ШАҲНОЗ (ф.т.) — шоҳлар, асилзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз.

ШАҲОБИДДИН (а.) — диннинг ёрқин, нурли юлдузи.

ШАҲОДАТ (а.) — гувоҳлик берувчи.

ШЕРАЛИ (ф.т-а.) — шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин.

ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). — шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

ШЕРЗОД (ф.т.) — шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола.

ШЕРМУРОД (ф.т-а.) — шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин.

ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) — шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) — хон, асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.

ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) — шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақшш, қобил бўлиб ўссин.

ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) — Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси.

ШИРИН (ф.т.) — ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.

ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) — Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин.

ШОДИ (ф.т.) — шодлик, қувонч, бахтиёрлик.

ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) — беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола.

ШОДИГУЛ (ф.т.) — шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз.

ШОДИЁР (ф.т.) — шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола.

ШОДИМУРОД (ф.т-а.) — шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду-хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.

ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) — шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

ШОДИЯ (ф.т.) — шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда турилган киз.

ШОДМОН (ф.т.) — шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ехуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.

ШОИР (а.) — шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.

ШОИРА (а.) — шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.

ШОЙИСТА (ф.т.) — ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.

ШОКИР (а.) — шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр.

ШОҲИДА (а.) — сулув, гўзал, зебо қиз.

ШОҲИМАРДОН (ф.т.) — мард, баҳодирлар шоҳи.

ШОҲРУҲ (ф.т.) — юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.

ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) — гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс қиз.

ШУКУР (а.) — қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор.

ШУКРУЛЛОҲ (а.) — бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин.

ШУҲРАТ (а.) — довруғ, обрў, шон, ифтихор.

 

Э

 

ЭЛБЕК (ўзб.) — улгайиб элнинг бега, сардори, йўлбошчиси бўлсин.

ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) — улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин.

ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин.

ЭРАЛИ (ўзб-а.) — жасур, дойюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.

ЭРГАШ (ўзб.) — ака ва опаларига эргашиб юрсин.

ЭРКИН (ўзб-) — эркин, озод, ҳур бола.

ЭСОН (ўзб.) — соғ-саломат, омон-эсон ўссин.

ЭШБЕК (ўзб.) — беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин.

ЭШБЎРИ (ўзб.) — бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, унн ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин.

ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) — мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин.

ЭШМУРОД (ўзб.-а.) — орзу кдяинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин.

ЭШҚОБИЛ (ўзб.) — одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин.

ЭЪЗОЗ (а.) — эътиборга, ҳурмат-эҳгиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола.

ЭҲСОН (а.) — совға, туҳфа.

 

Ю

 

ЮЛДУЗ (ўзб.) — юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз.

ЮНУС (қад.яҳ.) — каптар.

ЮСУФ (қад.яҳ.) — ортган, кўпайган ҳусн маъносида.

 

Я

 

ЯЙРА (ўзб.) — яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин.

ЯШАР (ўзб.) — яшаб кетсин.

 

Ў

 

ЎКТАМ (ўзб.) — кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли.

ЎЛМАС (ўзб.) — ўлмасин, умри узоқ бўлсин.

ЎЛМАСОЙ (ўзб.) — ўлмасин, яшаб кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз.

УРАЛ (ўзб.) — туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола.

ЎРОҚ (ўзб.) — ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кесилган бола.

ЎТКИР (ўзб.) — ўткнр, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин.

ЎТКИРБЕК (ўзб.) — беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола.

ЎҒИЛОЙ (ўзб.) — шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин.

ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) — ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.

 

Қ

 

ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) — қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.

ҚАМБАР (а.) — тўрғай.

ҚАҲРАМОН (ф.т.) — довюрак, жасур, қудратли, кўрқмас.

ҚИЛИЧ (ўзб.) — киндиги қилич билан кесилган бола ёки қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

ҚУДРАТ (а.) — кучли, қудратли.

ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин.

ҚУНДУЗ (ўзб.) — қундуздек чиройли, зебо қиз.

ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) — қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо қиз.

ҚУРБОН (а.) — Қурбон ойида туғилган бола.

ҚУРБОНАЛИ (а.) — Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, акл-заковатли бўлсин.

ҚУРБОННАЗАР (а.) — Қурбон ойида туғилган, Худонинг назари тушган бола.

ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) — Қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз.

ҚУТБИДДИН (а.) — диннинг асоси, таянчи.

ҚУТЛИ (ўзб.) — бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ.

ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) — бахтли,саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз.

ҚЎЛДОШ (ўзб.) — кўмакчи, дўст, ҳамдам.

ҚЎЧҚОР (ўзб.) — мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола.

ҚЎШОҚ (ўзб.) — баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.

 

Ғ

 

ҒАЙРАТ (а.) — серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин.

ҒИЁС (а.) — кўмак, ердам, мадад.

ҒИЁСИДДИН (а.) — диннинг мадади, кўмаги, ёрдами.

ҒОЛИБ (а.) — зафар қозонувчи, енгилмас, юлиб.

ҒУЛОМ (а.) — ёш хизматкор қул.

 

Ҳ

 

ҲАБИБ (а.) — суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр.

ҲАБИБА (а.) — севимли, меҳрибон, қадрли қиз.

ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг суюкли дўсти.

ҲАЙДАР (а.) — арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин.

ҲАЙИТ (а.) — ҳайит байрами кунларида туғилган бола.

ҲАЙИТАЛИ (а.) — ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин.

ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) — ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз.

ҲАЙИТМУРОД (а.) — ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзумизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига етсин.

ҲАЛИМА (а.) — раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз.

ҲАМДАМ (ф.т.) — содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин.

ҲАМИД (а.) — Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи.ҲАМИДА (а.) — Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.Ҳ

АМИДУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси.

ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) — ҳамдам, шерик.ҲАСАН (а.) — чиройли, аъло, гўзал.

ҲАСАНАЛИ (а.) — чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин.

ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) — хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола.

ҲОЖИ (а.) -муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи.

ҲОЖИМУРОД (а.) — ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин.

ҲОТАМ (а.) — олийҳиммат, саховатпеша бола.

ҲУЛКАР (ўзб.) — Сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

ҲУМОЮН (ф.т.) — муборак, қутлуғ.